Бугун
23
Ўзбек

Бускетс «Барселона»да иш бошлади

Футбол
17 август, 09:25
Серхио «Барселона» асосий жамоасида 2008–2023 йиллар давомида тўп тепган.
Бускетс «Барселона»да иш бошлади
Фото: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ сардори Серхио Бускетс клуб тизимига қайтди.

37 ёшли собиқ футболчи «Барса Атлетик» бош мураббийи Жулиано Беллеттининг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. Серхио захира жамоасининг кундалик иш жараёнида қатнашади ва ёш футболчилар билан ишлайди.

Маълумот учун, Бускетс «Барселона» асосий жамоасида 2008–2023 йиллар давомида тўп тепган. У клуб либосида 722 та учрашув ўтказиб, 32 та совринни қўлга киритган. Улар орасида 9 та Испания чемпионлиги ва 3 та Чемпионлар лигаси бош соврини бор. Испания миллий жамоаси билан 2010 йилги жаҳон чемпионати ва 2012 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Серхионинг сўнгги жамоаси «Интер Майами» жамоаси бўлган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар