«Манчестер Сити» Савио «Тоттенҳэм» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, «тақачилар» бразилиялик 22 ёшли футболчи билан 2032 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Савионинг ўзи ҳам «Тоттенҳэм»га ўтишни жуда истамоқда ва трансфер имкон қадар тезроқ амалга ошишини хоҳламоқда.
Қайд этилишича, футболчи билан музокараларда «Тоттенҳэм» бош мураббийи Роберто Де Зерби муҳим рол ўйнаган. Мутахассис Савиони Лондон клуби лойиҳасига ишонтиришга муваффақ бўлган.
Савио ўтган мавсумда «шаҳарликлар» сафида барча турнирлар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.