Live
6
Ўзбек

Родрининг трансфери «Барса»га қанчага тушиши маълум қилинди

Футбол
16 август, 18:30
«Сити» бир йилдан камроқ шартномаси қолган яримҳимоячидан яхшигина пул ишлаб олади.
Родрининг трансфери «Барса»га қанчага тушиши маълум қилинди
Foto: Getty Images

«Барселона» Родри трансфери бўйича 76,5 миллион еврога келишувга эришди, деб ёзмоқда The Athletic.

Аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо «Манчестер Сити» Испания клубининг сўнгги таклифини қабул қилгани ҳақида хабар берганди.

«Сити» марказий яримҳимоячи учун 60 миллион евро миқдорида дастлабки тўловни олади. Шунингдек, бажарилиши реал деб баҳоланаётган бонуслар орқали яна 11 миллион евродан ортиқ маблағ олиши мумкин. Шунингдек, эҳтимоли қийинроқ бўлган яна 5,5 миллион евро бонуслар бор.

Шу тариқа Премер-лига клуби шартномаси тугашига 12 ойдан кам вақт қолган 30 ёшли футболчи учун камида 71,5 миллион евро олишни кутмоқда.

Испаниялик футболчининг шартлари ҳам муаммо бўлмаслиги кутилмоқда, чунки каталонияликлар унга 4 йиллик шартнома таклиф қилишган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар