Live
9
Ўзбек

Родри — «Барселона» футболчиси (Романо)

Футбол
16 август, 14:40
Инсайдер испаниялик яримҳимоячининг Каталония клубига трансфери ҳал бўлганини маълум қилди.
Родри — «Барселона» футболчиси (Романо)
Foto: Getty Images

«Барселона» Родри трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан келишувга эришди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «шаҳарликлар» каталонияликларнинг сўнгги таклифини қабул қилган.

Аввалроқ «Барса» испаниялик 30 ёшли яримҳимоячи учун 60+10 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.

Родри 2019/2020 йилги мавсумдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепиб келаётганди. У ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида 21 ўйинда 1 та гол урган.

«Олтин тўп» соҳиби фаолияти давомида Жаҳон чемпионати, Европа чемпионати, АПЛ, ЕЧЛ, Англия кубоги, Лига кубоги, Англия суперкубоги, УЕФА суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби турнирларда зафар қучган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Барселона Барселона
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

70+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар