«Барселона» вингери Энтони Гордон бош мураббий Ҳанс-Дитер Фликни ўзининг жисмоний ҳолати ва жамоага мослашуви билан ҳайратда қолдирди.
Barca Univercal хабарига кўра, 25 ёшли футболчи таътилдан бир ҳафта аввал қайтган. Гордон «Барселона» ихтиёрига аъло жисмоний ҳолатда келган, жамоага тезда мослашган ва мураббийлар штабининг талабларини яхши ўзлаштирган.
Гордоннинг бу жиҳатлари Флик бошчилигидаги мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирган.
«Барселона» англиялик футболчини «Нюкасл»дан 70 миллион еврога сотиб олган. Трансфер ҳақида май ойининг охирида расман эълон қилинган.
Гордон ёзда Англия миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026нинг 6 та баҳсида қатнашиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.