Live
8
Ўзбек

«Трабзонспор» президенти: «Туркияда одамлар Салоҳ номи билан уйғониб, Салоҳ номи билан ухлашяпти»

Футбол
16 август, 11:09
Турк клуби раҳбарига кўра, мисрлик юлдузнинг трансфери нафақат футбол, балки мамлакат учун ҳам катта аҳамиятга эга.
«Трабзонспор» президенти: «Туркияда одамлар Салоҳ номи билан уйғониб, Салоҳ номи билан ухлашяпти»
Foto: Getty Images

«Трабзонспор» президенти Эртуғрул Доған жамоанинг Муҳаммад Салоҳ трансфери ва унинг клубга таъсири ҳақида фикр билдирди.

«Трабзондаги турклар Муҳаммад Салоҳ номи билан ухлаб, унинг номи билан уйғонишяпти. Трансфер амалга ошганидан сўнг мухлислар жуда юқори кайфиятда», — деди Доған ОN Sport каналига берган интервюсида.

«Биз бу бахтли лаҳзаларни катта иштиёқ билан бошдан кечиряпмиз. Чунки дунёнинг энг яхши шахсларидан бирини жамоамизга олиб келганимизга ишонамиз», — дея қўшимча қилди клуб президенти.

Доғаннинг фикрича, Салоҳ дунёнинг энг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади.

«Салоҳ дунёдаги энг муҳим футболчилардан бири, балки энг муҳими ҳамдир. У Трабзонга келган илк куниданоқ жамоадошлари билан ажойиб муҳит яратди», — деди у.

«Трабзонспор» раҳбари мисрлик футболчининг трансфери футбол билан чекланиб қолмаслигини таъкидлади.

«Муҳаммад Салоҳнинг бизга келиши футболдан ташқари кўплаб соҳаларда ҳам бизни қўллаб-қувватлайди. У ислом олами учун ҳам қувонч манбаи ва бизга ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатади», — деди Доған.

У Салоҳ Миср ва Туркия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда ҳам кўприк бўлишига ишонмоқда.

«Салоҳ Миср ва Туркия ўртасидаги яқинлашув ҳамда муносабатларни мустаҳкамлаш учун кўприк бўлади. Биз ҳозир катта ҳаяжон ва иштиёқ билан яшаяпмиз. Унинг футбол нуқтаи назаридан таъсири ниҳоятда катта бўлишига шубҳа йўқ», — дея таъкидлади «Трабзонспор» президенти.

Доған Салоҳнинг трансфери туризмга ҳам ижобий таъсир кўрсатишини кутмоқда.

«Муҳаммад Салоҳни ўйинларда кўриш учун Трабзонга келадиган мисрлик сайёҳлар сони ошишини кутяпман», — деди у.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
Бугунги янгиликлар