Ўзбекистон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Пахтакор» Қаршида «Насаф» устидан ғалаба қозонди. Ғалаба тўпини айнан «аждарлар» сафидан «шерлар»га ўтган Ойбек Бозоров киритди.
Тошкент клуби очколарини 38 тага етказиб, 2-ўринни мустаҳкамлади ва пешқадам «Нефтчи» (42) билан фарқни қисқартирди. Рўзиқул Бердиев жамоаси эса 25 очко билан 6-поғонада қолди.
Суперлига. 17-тур
Насаф — Пахтакор 1:2
16 август, Қарши, «Марказий» стадион
Голлар: Шароф Муҳиддинов (48) — Алибек Давронов (15, автогол), Ойбек Бозоров (72).
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Акром Комилов (Ғолиб Ғайбуллаев, 46), Алибек Давронов, Умар Эшмуродов, Ойбек Рустамов (Бекжон Раҳматов, 72), Мурод Раҳматов, Сардор Баҳромов (Аббос Ғуломов, 78), Зафармурод Абдураҳматов (Диёр Абдуназаров, 46), Шароф Муҳиддинов, Аденис Шала (Юсуф Отубанжо, 78), Бобур Абдухолиқов
Пахтакор — Санжар Қувватов, Шерзод Насруллаев, Ҳожиакбар Алижонов, Заид Таҳсин, Акмал Мозговой, Достон Ҳамдамов (Ҳожимат Эркинов, 67), Абдурауф Бўриев, Фламарион (Иброҳим Ибрагимов, 88), Сардор Собирхўжаев, Башар Ресан (Ойбек Бозоров, 67), Стефен Чинеду (Муртазо Пуралиганжи, 78)
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (30), Достон Ҳамдамов (45+5), Сардор Собирхўжаев (52), Диёр Абдуназаров (54), Ғолиб Ғайбуллаев (88).
Суперлига. «Пахтакор» Қаршида «Насаф»ни мағлуб этиб, «Нефтчи» билан фарқни қисқартирди
Футбол
16 август, 12:13
Ўйиндаги барча голлар қаршиликлар тарбияланувчилари ҳисобига ёзилди.
Foto: UzPFL
16.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Насаф
1
:
2
Пахтакор
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади