Live
9
Ўзбек

Лукас Перри «Торино»га ўтишга яқин

Футбол
16 август, 11:22
Бразилиялик дарвозабон «Лидс Юнайтед»дан Италия клубига ижара асосида кўчиб ўтади.
Лукас Перри «Торино»га ўтишга яқин
Foto: Getty Images

«Торино» «Лидс Юнайтед» дарвозабони Лукас Перри трансфери бўйича келишувга яқин. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Келишувга кўра, 28 ёшли бразилиялик футболчи «Торино»да 1 миллион евро эвазига ижара асосида ўйнайди. Шартномада футболчини 14 миллион еврога сотиб олиш опсияси ҳам кўзда тутилган.

Перрининг ўзи «Торино» таклифига розилик берган. Энди трансферни расмийлаштириш бўйича зарур жараёнлар бошланиши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Торино Торино
  • Лидс Лидс
Бугунги янгиликлар