Бугун
66
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Хитойга мағлуб бўлди

Футбол
3 октябр, 04:10
    136
Ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланди.
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Хитойга мағлуб бўлди
Фото: ЎФА

Осиё ўйинлари футбол бўйича 3-ўрин учун кечган баҳсда Ўзбекистон U-23 миллий жамоаси хитойлик тенгқурларига қарши майдонга тушди.

Унда Равшан Ҳайдаров шогирдлари асосий вақтда рақиблари билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Пеналтилар сериясида эса омад хитойликларга кулиб боқди — 3:4.

Шу тариқа, ўзбекистонлик футболчилар мусобақада 4-ўрин билан чекланди. Хитой U-23 миллий жамоаси эса бронза медалларига эга чиқди.

Осиё ўйинлари. 3-ўрин учун баҳс
Хитой — Ўзбекистон 2:2 (пен. сер 4:3)
Голлар:
Ҳетоо 13, Юдонг 53 — Баҳромов 43, Шодибоев 90.

Ўзбекистон U-23 — 21. Муратбаев, 2. Хамидов, 3. Муртазоев, 4. Ризақулов, 7. Бахромов, 10. Ўринбоев (сардор), 11. Жумаев, 13. Тўлқунбеков, 14. Файзуллаев, 17. Абдураҳмонов, 19. Каримов.

Захира: Муркаев, Хушвақтов, Хайруллаев, Саидов, Рустамов, Абдуназаров, Рейимов, Ўрмонжонов, Абдуллаев, Ибраимов, Шодибоев.

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон U23 Ўзбекистон U23
  • Хитой (23 ёшгача) Хитой (23 ёшгача)
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

136 изоҳ +6 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар