Live
1
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Светлана Саидова Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Бошқалар
3 октябр, 03:00
    8
Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Саидова Хитой вакиласига қарши баҳс олиб борди.
Осиё ўйинлари. Светлана Саидова Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди
Фото: МОҚ

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Светлана Саидова Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

+67 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз мусобақа давомида муваффақиятли юриш қилиб, яримфинал босқичига қадар етиб борди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Саидова Хитой вакиласига қарши баҳс олиб борди.

Муросасиз ўтган яримфинал беллашувида Ўзбекистон вакиласи рақибасига имкониятни бой берди ва шу тариқа мусобақадаги иштирокини учинчи ўрин билан якунлади.

Натижада Светлана Саидова +67 кг вазн тоифасида Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг бронза медалига эга чиқиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобини навбатдаги соврин билан бойитди.

Аввалроқ Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Жасурбек Жайсунов Осиё ўйинлари чемпиони бўлгани маълум қилинганди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар