Live
1
Ўзбек

Жавоҳир Синдаров Clutch Chess турнирида иштирок этади

Бошқалар
3 октябр, 02:10
Турнирда ўзбекистонлик шахматчи Накамура, Каруана ва Прагнанандҳага қарши дона суради.
Жавоҳир Синдаров Clutch Chess турнирида иштирок этади
Фото: UzChess

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров АҚШда ўтказиладиган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнирида иштирок этади. Бу ҳақда UzChess матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа 27–29 октябр кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтади. Нуфузли турнирда Синдаровдан ташқари жаҳон шахматининг таниқли вакиллари Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ҳамда Ҳиндистон гроссмейстери Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам дона суради.

Турнир тезкор шахмат йўналишида ташкил этилади. Мусобақа давомида жами 18 та партия ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳар бир партия учун шахматчиларга 10 дақиқадан вақт берилади ва ҳар бир амалга оширилган юришдан кейин яна 5 сония қўшиб борилади.

Шу тариқа, Жавоҳир Синдаров Сент-Луисда жаҳоннинг кучли гроссмейстерларига қарши баҳс олиб боради. Уч кун давом этадиган турнирда ўзбекистонлик шахматчи Накамура, Каруана ва Прагнанандҳа билан рақобат қилади.

Аввалроқ Синдаров дона сурадиган жаҳон чемпионати санаси, формати ва мукофот жамғармаси тасдиқланганди.

Бугунги янгиликлар