Бугун
66
Ўзбек

Левандовски миллий жамоалар миқёсидаги голлар сони бўйича 6-ўринга чиқди

Футбол
2 октябр, 23:25
38 ёшли ҳужумчи Руминияга қарши учрашувда ҳет-трик қайд этди.
Левандовски миллий жамоалар миқёсидаги голлар сони бўйича 6-ўринга чиқди
Фото: Getty Images
02.10.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси Полша Полша 6 : 0 Руминия Руминия

Полша миллий жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски миллий жамоалар миқёсида урилган голлар сони бўйича тарихий рўйхатда соф 6-ўринга кўтарилди.

38 ёшли ҳужумчи Миллатлар Лигасида Руминияга қарши учрашувда ҳет-трик қайд этди. Полша ушбу баҳсда рақибини 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Учта гол урган Левандовски миллий жамоадаги голлари сонини 92 тага етказди.

Шу тариқа, полшалик футболчи Малайзия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Мухтор Даҳарини ортда қолдирди. Даҳари халқаро миқёсда 89 та гол урган.

Энди Левандовскидан юқорида Ромелу Лукаку (94), Сунил Четри (95), Али Дайи (108), Лионел Месси (125) ва Криштиану Роналду (146) жойлашган.

Левандовскига рўйхатдаги кейинги поғонада турган Белгия ҳужумчиси Лукакунинг натижасига етиб олиш учун яна 2 та гол керак. Полша етакчиси эса Руминияга қарши ҳет-трикдан сўнг миллий жамоалар тарихида камида 90 та гол урган саноқли футболчилар қаторидан жой олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Полша Полша
  • Руминия Руминия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси
Бугунги янгиликлар