Европада Миллатлар лигаси 1-турида Швейцария миллий жамоаси меҳмонда Шимолий Македония билан куч синашди. Унда Мурат Якин жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб 22-дақиқада Фройлер ҳисобни очди. 41-дақиқада Амдуни иккинчи голни урди. У 74-дақиқага келиб дублни расмийлаштирди.
Шимолий Македония сафида Люпче Дориев захирада қолдирилди. Улар кейинги тур баҳсини 29 сентябр куни Словенияга қарши сафарда ўтказади. Швейцария эса ўша куни Шотландия меҳмони бўлади.
Миллатлар лигаси. 1-тур
Шимолий Македония – Швейцария 0:3
Голлар: Фройлер 22, Амдуни 41, 74.
Шимолий Македония – Димитриевски, Илиевски (Стойчевски, 75), Зайков, Муслиу, Эррера, Костандинов (Митровски, 46), Гаштаров, Барди, Элмас, Растодер, Миовски.
Швейцария – Кобел, Атекаме, Элверди, Аканжи, Родригес (Бричги, 63), Яшари, Фройлер, Ридер (Саншеш, 75), Манзамби (Соу, 63), Ндой (Эбишер, 75), Амдуни (Ботели, 86).