Ирландия миллий жамоаси дарвозабони Гевин Базуну сиёсий сабабларга кўра Миллатлар лигасида Исроилга қарши баҳсда ўйнашдан бош тортди. Шу сабабли жамоада дарвозабонлар сони билан боғлиқ муаммо юзага келди.
УEФА регламентига кўра, ўйин қайдномасида уч нафар дарвозабон бўлиши талаб этилади. Ушбу талабни бузмаслик учун Ирландия миллий жамоаси ҳимоячиси Жимми Даннни дарвозабон сифатида қайдномага киритди.
Бу ҳақдаги маълумот УEФАнинг Ирландия миллий жамоаси учун ажратилган расмий саҳифасида ҳам кўрсатилган. Шундай қилиб, Данн ҳужжатларда айни пайтда дарвозабон сифатида қайд этилган.
Маълумот учун, Жимми Данн клуб миқёсида Англия Чемпионшипида иштирок этаётган «КПР» сафида ўйнамоқда. Жамоа ушбу мусобақа турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.