Live
6
Ўзбек

50 ёшли Баллак 26 ёшли модел қизга уйланади

Футбол
28 сентябр, 13:23
Германия миллий жамоаси собиқ сардори иккинчи бор оила қуради.
50 ёшли Баллак 26 ёшли модел қизга уйланади
Foto: Getty Images

«Байер», «Бавария», «Челси» клублари ва Германия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Михаэл Баллак иккинчи марта уйланмоқчи.

50 ёшли немис футболчиси 26 ёшли София Шнайдерхан билан унаштирилган. Тахминан икки ой олдинги таътил вкқтида Михаэл турмуш қуришни таклиф қилган, деб хабар бермоқда Bild.

Баллак модел ва тадбиркор София билан 4 йилдан буён муносабатда. Тўйга тайёргарлик ишлари бошланган, маросим 2027 йил баҳори ёки ёзида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ҳозирча тўртта жой кўриб чиқилмоқда. Мюнхен атрофи ёки Штарнберг кўли бўйидаги локациялар муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, тўйни Баллакнинг Португалиядаги қасрида ўтказиш варианти ҳам бор.

Яна бир вариант — тўйни Франция жанубида ўтказиш. Софиянинг оиласи Лазур соҳилидаги Кап-Ферра қоясида жойлашган виллага эга. Михаэл ва София у ерга тез-тез бориб туришади.

Бундан ташқари, Шнайдерхан Лазур соҳилида «Бавария» дарвозабони Мануэл Нойернинг рафиқаси Аника Нойернинг яқин дугонаси сифатида унинг қизлар базмида ҳам иштирок этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар