Бугун
23
Ўзбек

Президент шахмат олимпиадаси чемпионлари ва иштирокчиларини мукофотлади

Бошқалар
28 сентябр, 12:15
    22
Гроссмейстерлар ва уларнинг устозларига медал ҳамда орденлар берилди.
Президент шахмат олимпиадаси чемпионлари ва иштирокчиларини мукофотлади
Foto: UzChess Federation

Президент шахмат олимпиадаси чемпионлари ва иштирокчиларини мукофотлади

Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида муваффақиятли қатнашган ўзбекистонлик гроссмейстерлар давлат раҳбари томонидан мукофотланди.

Ўзининг юксак профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини яққол намоён этгани, дунёнинг 200 дан зиёд давлатидан келган энг кучли шахматчи ва гроссмейстерлар ўртасида ғолибликни қўлга киритиб, Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва шон-шуҳратини оширишга, муносиб ҳисса қўшгани, шунингдек, республикамизда спортни кенг оммалаштиришда шахсий намуна кўрсатиб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ватанпарварлик фазилатларини камол топтириш борасидаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Мадаминов Мухиддин Баходиржон ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан

Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Касимжанов Рустам Машрукович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси бош мураббийси

Шермуҳаммадов Самандар Нурулла ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийси


«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Синдаров Комил Ойдинович - Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Синдаров Жавоҳир Санжарбекович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

«Дўстлик» ордени билан

Мўминова Нафиса Алишеровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси бош мураббийси

Саттаров Бобир Мухамади ўғли - Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби

Талипов Рашид Азатович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг спорт йўналиши бўйича масъул ходими


«Мардлик» ордени билан

Вахидов Жахонгир Таирович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

Зайнидинов Сирожиддин Савранбекович - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси

Какишова Селби Сапарбай қизи - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси

Кимсанбоев Ахадхон Азизхон ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси

Мамаражабов Сардорбек Зоҳиджон ўғли - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси


Шаюсупов Марсел Вячеславович - Парашахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси

«Келажак бунёдкори» медали билан

Абдисалимов Абдималик Боходир ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

Азизов Комилжон Икромович - Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси

Бегмуратов Ҳумоюн Хусниддинович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

Мардонов Жавлон Ўткир ўғли - Ўзбекистон шахмат федерациясининг ахборот технологиялари ва шахмат методикаси бўйича мутахассиси

Ниғматов Ортиқ Равшан ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

Суяров Мухаммадзохид Шахриёр ўғли - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар миллий жамоаси аъзоси

«Соғлом турмуш» медали билан

Жумаев Бахтиёр Меликулович - Ўзбекистон шахмат федерациясининг мусобақаларни ташкил этиш бўйича мутахассиси, шарҳловчи

Имомқўзиева Нилуфархон Нодирбек қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси аъзоси

Каримова Гулдона Абубакир қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси аъзоси

Омонова Умида Шуҳрат қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси аъзоси

Тохиржонова Гулрухбегим Алишер қизи - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси аъзоси

Хамдамова Афрўза Акбаровна - Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар миллий жамоаси аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар