Live
6
Ўзбек

Германия ўз тарихида илк бор Грецияга мағлуб бўлди

Футбол
27 сентябр, 23:55
    10
Бунга қадар ўтказилган 10 та ўйинда германияликлар 7 ғалаба ва 3 дуранг натижа қайд этганди.
Германия ўз тарихида илк бор Грецияга мағлуб бўлди
Фото: Getty Images
27.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Германия Германия 0 : 1 Греция Греция

Германия миллий жамоаси Миллатлар Лигасида тарихий ёмон натижа қайд этди.

Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа мусобақа гуруҳ босқичининг 2-турида Греция миллий жамоасига қарши майдонга тушиб, минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Германия миллий жамоаси ўз тарихида биринчи марта Грециядан мағлубият қабул қилиб олди. Бунга қадар улар ушбу рақибга қарши бирор марта ҳам ютқазмаганди.

Маълумот ўрнида, бугунги баҳсга қадар Германия ва Греция миллий жамоалари ўзаро 10 марта тўқнаш келган. Уларнинг еттитасида Германия ғалаба қозонган бўлса, яна учта қарама-қаршиликда дуранг натижа қайд этилган.

11-ўзаро учрашувда эса Греция миллий жамоаси тарихда илк бор Германия миллий жамоасини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Қайд этиш лозим, Юрген Клопп шогирдлари Миллатлар Лигасининг 3-турида Сербия миллий жамоасига қарши саф тортади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Греция Греция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар