Live
6
Ўзбек

Ўртоқлик баҳси. Уругвай Жанубий Кореяни йирик ҳисобда тор-мор этди

Футбол
28 сентябр, 09:24
    9
Нунес дубл қайд этган баҳсда Жанубий Корея рақиб дарвозасига битта гол ура олди.
Ўртоқлик баҳси. Уругвай Жанубий Кореяни йирик ҳисобда тор-мор этди
Foto: Getty Images
28.09.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Жанубий Корея Жанубий Корея 1 : 4 Уругвай Уругвай

Жанубий Корея ва Уругвай миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳсида уругвайликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

13-дақиқада Дарвин Нунес ҳисобни очди. 27-дақиқада Гиоргиан де Арраскаэта Уругвайнинг иккинчи голини урди. Биринчи бўлим якунида Гилермо Варела ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

62-дақиқада Нунес яна бир бор гол уриб, дублини расмийлаштирди. Жанубий Корея 80-дақиқада Ли Канг Иннинг голи эвазига жавоб қайтарди.

Натижада Уругвай 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жанубий Корея 2 октабр куни Венесуэлага, Уругвай эса 6 октабр куни Ҳиндистонга қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

Ўртоқлик баҳси
Жанубий Корея — Уругвай 1:4
Голлар:
Нунес 13, де Арраскаэта 27, Варела 43, Нунес 62, Ли Канг Ин 80.

Жанубий Корея: Ким Сон-Гю, Юн Ву Сон, Ли Хан-Беом, Ким Мин-Жже, Ли Те-Сок, Ли Канг Ин, Ким Бонсу, Ли Чже-Сон, Хван Хи-Чан, О Ҳюн-Гю, Сон Хён Мин.
Уругвай: Фермарин, Пикерес, Оливера, Араухо, Варела, Бентанкур, Торреира, Араухо, де Арраскаэта, Родригес, Нунес.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жанубий Корея Жанубий Корея
  • Уругвай Уругвай
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар