«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд клуб ҳужум чизиғини кучайтириш учун тажрибали форвард жалб қилиш кераклигини таъкидлади.
Англиялик собиқ футболчининг фикрича, жамоага Бенямин Шешкога тушаётган юкламани камайтириш ва ўз тажрибасини ёш ҳужумчи билан бўлишишга қодир футболчи зарур. Фердинанд бундай номзодлар қаторида Карим Бензема ва Дэнни Уэлбекни тилга олди.
«Бизга юкламани бўлишиб оладиган ва ўз билимларини Шешкога ўргата оладиган тажрибали ҳужумчи керак. Ҳаёлимга Уэлбек ва Бензема келади. Улар ҳужумимизни сезиларли даражада кучайтириши мумкин эди», — деди Фердинанд.
Қайд этиш лозим, «Манчестер Юнайтед» бу мавсум АПЛда ҳужум борасида юқори самарадорлик кўрсата олмаяпти. Жамоа дастлабки беш турда рақиблар дарвозасига бор-йўғи 8 та гол урган.
Жамоа 5 турдан кейин чемпионат турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.