Фред «Манчестер Юнайтед»да Эрик тен Ҳаг қўл остида ишлаган даврини эслади.
«Тен Ҳаг тактика борасида жуда кучли мутахассис эди, аммо жамоа билан муносабатларда ўзини мутлақо аҳмоқлардек тутарди. У ҳамма билан тортишарди: мен билан, Роналду билан, Каземиро билан, Рэшфорд билан... У мени майдонга туширмасди ва бу баъзида кучли стрессга олиб келарди.
Фақат унинг нидерландиялик футболчилари ўйнарди. Мураббийнинг ўз гуруҳи бор эди. Аммо тактика нуқтаи назаридан у мен ишлаган мураббийлар орасида энг кучлиларидан бири эди.
У жамоа кўп ҳаракат қилиши ва югуришини хоҳларди, аммо Криштиану аллақачон ёш эмасди. У Криштиануни таркибдан чиқариб қўйди ва шундан кейин жамоада келишмовчиликлар бошланди», — деди «Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси Charla Podcast подкастида.
Фред: «Тен Ҳаг Роналду, Каземиро, Рэшфорд билан тортишарди. Аммо тактика борасида энг зўрларидан бири эди»
Футбол
2 октябр, 17:45
9
«МЮ» собиқ яримҳимоячиси нидерландиялик мутахассис қўл остида ўйнаган даврларини эслади.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади