«Манчестер Сити» клуб молиявий қоидабузарликлари бўйича Англия Премер-лигаси чиқарган қарор юзасидан апелляция берганини маълум қилди.
Ўтган ҳафта «шаҳарликлар» АПЛнинг молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. 2023 йил феврал ойида лига «Сити»ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларни 115 марта бузганликда айблаганди. Кейинчалик The Times газетаси гап 115 эмас, балки 130 та қоидабузарлик ҳақида кетаётганини хабар қилди. Сешанба куни эса АПЛ клуб айбловларнинг барча бандлари бўйича айбдор деб топилганини маълум қилди.
«Манчестер Сити» футбол клуби 2026 йил 1 октябр, пайшанба куни соат 19:00 да Премьер-лига комиссиясининг интизомий иш бўйича хулосаси юзасидан кенг қамровли апелляция берганини тасдиқлайди.
Клуб АПЛ хулосасида яққол ва жиддий хатолар — ҳуқуқий, принципиал ва фактик хатолар мавжуд, деб қатъий ҳисоблайди. Шунингдек, ушбу хулосани асоссиз деб билади.
Клуб Премер-лига томонидан илгари сурилган айбловларни тан олмайди. Клубда мазкур иш бўйича ўз позициясини қўллаб-қувватловчи, рад этиб бўлмайдиган далилларнинг кенг қамровли базаси мавжуд.
Биз белгиланган тартиб-таомилларга ҳурмат билан муносабатда бўлишда давом этамиз ва иш бўйича барча жараёнлар тўлиқ якунлангунига қадар қўшимча изоҳ беришдан тийилишга мажбурмиз», — дейилади «шаҳарликлар» баёнотида.
«Сити» апелляция берди: клуб АПЛ хулосасини асоссиз деб ҳисобламоқда
Футбол
2 октябр, 13:05
5
Клубнинг ёзишича, лига қўйган айбловларда жиддий хатолар мавжуд.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади