Live
3
Ўзбек

Йошко Гвардиол «Барселона» таклифини рад этди

Футбол
2 октябр, 07:09
«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини Ла Лига гранди сафида давом эттириши мумкин эди.
Йошко Гвардиол «Барселона» таклифини рад этди
Фото: Gettyimages

«Барселона» инглиз гранди «Манчестер Сити»нинг қанот ҳимоячиси Йошко Гвардиол хизматларига қизиқиш билдирган эди.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, 2025 йил охирида каталонияликлар Гвардиолни сотиб олмоқчи бўлган, чунки уни ҳимояни кучайтириш учун идеал номзод деб ҳисоблаган. Бироқ, трансфер амалга ошмади, сабаби «Манчестер Сити» муҳим ўйинчиларидан бирини сотишни истамади ва ҳимоячининг ўзи ҳам жамоадан кетишга ошиқмади.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Гвардиол «шаҳарликлар» билан шартномани 2031 йилгача узайтирди.

Маълумот учун, янги мавсумда 24 ёшли ҳимоячи барча мусобақаларни инобатга олганда еттита учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Машҳур Transfermarkt портали Йошко Гвардиолнинг актуал трансфер нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
Бугунги янгиликлар