Live
5
Ўзбек

«Барселона» UEFA «Негрейра иши» бўйича янги суриштирув бошламаганини маълум қилди

Футбол
1 октябр, 12:20
Клуб суриштирув Испанияда давом этаётган жиноий иш натижаларига боғлиқлигини таъкидлади.
«Барселона» UEFA «Негрейра иши» бўйича янги суриштирув бошламаганини маълум қилди
Фото: Getty Images

«Барселона» «Реал» томонидан «Негрейра иши»га оид ҳужжатларнинг UEFAга тақдим этилиши каталонияликларга нисбатан янги интизомий иш очилганини англатмаслигини таъкидлади.

Клуб баёнотига кўра, UEFA ушбу иш бўйича янги суриштирув бошламаган. Текширув 2023 йилда икки нафар инспектор тайинланиши билан бошланган ва ҳозирга қадар ёпилмаган. «Барселона» шу вақт давомида текширувчиларнинг барча талабларини бажариб келганини билдирди.

«UEFA баёнотида «Реал» тақдим этган ҳужжатлар қабул қилингани ва улар амалдаги суриштирув доирасида ўрганилиши айтилган. Демак, гап янги иш очилиши ёки аввалги ишнинг қайта тикланиши ҳақида кетмаяпти», — дейилади клуб баёнотида.

Шунингдек, ҳозирга қадар UEFA инспекторлари «Барселона»га янги талаб юбормагани ва «Реал»нинг мурожаатини клубга тақдим этмагани қайд этилди.

Каталонияликлар суриштирув Испанияда давом этаётган жиноий иш натижаларига боғлиқлигини ҳам таъкидлади. Қолаверса, «Барселона» 2023 йилдан буён UEFA лицензияларини олишда давом этаётгани ва ташкилот мусобақаларида иштирок этаётганини эслатди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар