Live
5
Ўзбек

Муҳаммад Ҳакимов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилган энг ёш футболчи бўлди

Футбол
1 октябр, 12:35
    36
Бунга қадар ушбу рекорд Александр Гейнрихга тегишли эди.
Муҳаммад Ҳакимов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилган энг ёш футболчи бўлди
Фото: ЎФА
01.10.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Ўзбекистон Ўзбекистон 4 : 1 Сурия Сурия

Муҳаммад Ҳакимов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди.

Истеъдодли футболчи 16 ёш-у 11 ойлигида Ўзбекистон миллий жамоаси либосида майдонга тушиб, бу борада янги рекорд ўрнатди. Шу тариқа, Ҳакимов миллий жамоа тарихида миллий жамоада ўйнаган энг ёш футболчига айланди.

Бунга қадар ушбу рекорд Александр Гейнрихга тегишли эди. Ўзбекистон футболи тарихида ёрқин из қолдирган собиқ ҳужумчи миллий жамоадаги илк ўйинини 17 ёш-у 7 ойлигида ўтказган.

Муҳаммад Ҳакимов эса Гейнрихнинг узоқ йиллар давомида сақланиб келган натижасини янгилашга муваффақ бўлди. У миллий жамоада дебют қилиш орқали Ўзбекистон футболи тарихидан жой олди.

Қайд этиш лозим, Ҳакимов илк бор майдонга тушган баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияни йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Сурия Сурия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

36 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар