Ўртоқлик баҳслари доирасида АҚШ Чилини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Мексика ва Перу терма жамоалари эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
АҚШ ва Чили ўртасидаги баҳсда ҳисоб 37-дақиқада очилди. Себастян Берҳалтер мезбонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида Диего Уллоа ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида Чили олдинга чиқди. 49-дақиқада Максимилиано Гутеррес гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Бироқ АҚШ тезда жавоб қайтарди. 51-дақиқада Жюлиан Холл ҳисобни тенглаштирди.
72-дақиқада Крис Ричардс АҚШни яна олдинга олиб чиқди. Қўшиб берилган вақтнинг 3-дақиқасида Матиас Алберт мезбонларнинг тўртинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:2.
Мексика ва Перу ўртасидаги баҳсда эса меҳмонлар 27-дақиқада ҳисобни очди. Хайро Велес рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мексика 49-дақиқада жавоб голини урди. Виктор Гусман Дензелл Гарсиянинг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Қолган вақтда жамоалар бошқа гол ура олмади.
Маълумот учун, АҚШ 4-октабр куни Мексикага қарши майдонга тушади. Перу эса 3-октабр куни Канадага қарши ўртоқлик баҳсида иштирок этади.
Ўртоқлик баҳси
АҚШ — Чили 4:2
Голлар: Берҳалтер 37, Уллоа 45, Гутеррес 49, Холл 51, Ричардс 72, Алберт 90+3.
Ўртоқлик баҳси
Мексика — Перу 1:1
Голлар: Велес 27, Гусман 49.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади