Гана футбол ассоциацияси ва миллий жамоа бош мураббийи Карлос Кейруш ўртасидаги меҳнат шартномаси ўзаро келишув асосида бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар берди.
Томонлар тегишли музокаралардан сўнг шундай қарорга келган. Қайд этилишича, ушбу қарор Гана, миллий жамоа ва мамлакат футболи манфаатларига мос келади. Ассоциация португалиялик мутахассисга фаолияти, профессионаллиги ҳамда жамоа ва ёш футболчиларнинг ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Маълумот учун, Карлос Кейруш Гана миллий жамоасини ЖЧ-2026да бошқарган. Шунингдек, мутахассис жамоа билан Африка Миллатлар кубогига саралаш баҳсларида ҳам иштирок этган.
Бироқ Гана саралаш босқичини муваффақиятсиз бошлади. Жамоа Кот-д'Ивуарга 0:2, Гамбияга эса 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада жамоа ўз гуруҳида сўнгги ўринга тушиб қолди.