Live
2
Ўзбек

«Реал» ҳимоячиси Раул Асенсио операция қилинди

Футбол
1 октябр, 08:45
23 ёшли футболчи ўнг болдир суягидаги стресс синиши сабаб жарроҳлик амалиётидан ўтказилди.
«Реал» ҳимоячиси Раул Асенсио операция қилинди
Foto: Getty Images
10.10.2026, 15:00 Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид - : - Вильярреал Вильярреал

«Реал» ҳимоячиси Раул Асенсио муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда Мадрид клуби ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

23 ёшли футболчига ўнг болдир суягидаги стресс синиши ташхиси қўйилгач, жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурати юзага келган. Клуб хабарига кўра, операция муваффақиятли ўтган.

Асенсио яқин кунларда тикланиш жараёнини бошлайди. Аввалроқ ОАВ футболчининг сафга қайтиши учун тахминан икки ойдан тўрт ойгача вақт талаб қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.

Раул Асенсио ушбу мавсумда ҳали «Реал» сафида майдонга тушгани йўқ. Шу сабабли унинг жароҳати жамоанинг ҳимоя чизиғидаги таркиб имкониятларига ҳам таъсир қилмоқда.

Маълумот учун, айни вақтда «Реал» Ла Лига турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан 6 очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» навбатдаги баҳсини 10 октабр куни «Вилярреал»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар