Бугун
45
Ўзбек

Флик — Ла Лигада сентябр ойининг энг яхши мураббийи

Футбол
29 сентябр, 10:19
    9
Якунланаётган ойда жамоа 4 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.
Флик — Ла Лигада сентябр ойининг энг яхши мураббийи
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик сентябр ойи якунларига кўра Ла Лиганинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда лига расмий сайти хабар берди.

Каталонияликлар сентябр ойини мағлубиятсиз ўтказиб, кетма-кет тўртта ғалабага эришди. Аввалига «Барселона» сафарда «Валенсия»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Кейин эса «Леванте»ни (4:2) таслим этди.

Шундан сўнг «кўк-анорранглилар» ўз майдонида «Расинг»ни (7:2) тор-мор келтирди. Ой якунида эса «Севиля» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Овоз бериш натижаларига кўра, немис мутахассиси «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳамда «Бетис» устози Мануэл Пеллегринидан устун келди.

Айни пайтда «Барселона» 21 очко жамғарган ҳолда Ла Лига жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Флик шогирдлари навбатдаги учрашувини 10 октябр куни ўз майдонида «Хетафе»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар