«Барселона» клуби ҳужумчиси Рафиня Австралия ва Бразилия миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашувида жароҳат олди. Бу ҳақда «Globo» нашри хабар бермоқда.
Голларга бой бўлган ўйинда бразилияликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Манбага кўра, Рафиня ўнг сонида оғриқ ҳис қилган, шу сабабли Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти танаффусда 29 ёшли футболчини алмаштиришга мажбур бўлган. Ҳозирча футболчининг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги борасида аниқ маълумот берилмаган.
Биринчи бўлим охирида Рафиня гол уришга муваффақ бўлди. 45+1-дақиқада ҳужумчи пеналтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади — 2:2.
Умуман олганда, Рафиня ҳисобида 2026/2027-йилги мавсумда клуб ва миллий жамоа сафида ўтказилган 10 та ўйинда 15 та гол ва 4 та голли узатма мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 10-тури доирасида 25 октябр куни «Барселона» ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади.
Маълумот учун, 7-турдан кейин 21 очко жамғарган «Барселона» чемпионатда якка пешқадам бўлиб турибди. 15 очко жамғарган «Реал» 4-ўринда бормоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади