Мадриднинг «Реал» клуби келаси йилнинг ёзида «Ливерпул» ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг трансферига қизиқиш билдираётган клублар қаторида тилга олинмоқда. Mundo Deportivo нашрининг Британия оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар беришича, «қаймоқранглилар»ни футболчини бепул қўлга киритиш истиқболи ўзига жалб қилмоқда.
35 ёшли ван Дейкнинг «Ливерпул» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди ва ОАВ маълумотларига кўра, инглиз клуби ҳали футболчига шартномани узайтиришни таклиф қилмаган. Бундан ташқари, баъзи манбаларнинг таъкидлашича, бундай таклиф умуман бўлмайди. Ушбу вазият фонида Нидерландия миллий жамоасининг марказий ҳимоячисига қизиқиш билдириши мумкин бўлган клублар номлари кўпайиб бормоқда.
«Реал»дан ташқари, «Милан,» «Интер Майами» ва «Галатасарой» ҳам футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Ливерпул»дан «Реал»га эркин агент сифатида бошқа марказий ҳимоячи Иброҳим Конате кўчиб ўтганди.