Бразилия миллий жамоаси ўртоқлик учрашувида Австралияга қарши ўйнаб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бразилияликлар учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Вандерсон жамоаси ҳужумини аниқ зарба билан якунлаб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Бироқ Австралия тезда ташаббусни ўз қўлига олди ва танаффусга қадар нафақат ҳисобни тенглаштирди, балки олдинга ҳам чиқиб олди. 30-дақиқада Алессандро Чиркати мувозанатни тиклаган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб Коннор Меткалф австралияликларни олдинга олиб чиққан голни урди — 2:1.
Биринчи бўлим якунига яқин Бразилия пеналти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. 11 метрлик жаримани Рафиня аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Танаффусдан сўнг Бразилия яна ташаббусни ўз қўлига олди. 70-дақиқада Бруну Гимарайнс жамоасининг учинчи голини урди. Орадан яна ўн дақиқа ўтиб, Винисиус Жуниор пенальтини аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 4:2.
Ўртоқлик учрашуви
Австралия – Бразилия 2:4
Голлар: Чиркатти 30, Меткалф 34 – Вандерсон 3, Рафиня 45, Гимараэс 70, Винисиус 80.
Бразилия – Отавио, Вандерсон (Андрей Сантос, 61), Жаир Куня (Артур Диас, 88), Габриэл, Мауро Жуниор (Бидон, 88), Гимараэс (Лино, 83), Данило (Витор Рейс, 88), Райян, Бонтемпо (Эстевао, 61), Винисиус (Мартинелли, 83), Рафиня (Эндрик, 46).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади