Жанубий Корея ва Япония миллий жамоалари ўртоқлик учрашувларида навбатдаги ғалабаларини қўлга киритди.
Жанубий Корея Эквадорни 3:0 ҳисобида таслим этди. Биринчи бўлим голсиз якунланган баҳсда барча голлар иккинчи таймда урилди. О Ҳёнгю 54-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Сон Хён Мин 58-дақиқада фарқни оширди. Ли Донг Гёнг 86-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.
Япония эса Уругвай устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Квон Матсуки 11-дақиқада японларни олдинга олиб чиқди. 42-дақиқада Максимилиано Араухо ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда Япония яна икки бор гол уриб, ғалабани расмийлаштирди. Улардан бирига Аясе Уеда муаллифлик қилди.
Ўртоқлик учрашуви
Жанубий Корея — Эквадор 3:0
Голлар: О Ҳёнгю 54, Сон Хён Мин 58, Ли Донг Гёнг 86.
Жанубий Корея: Ким Сон Гюи, Ли Хан Бом, Ким Мин Же, Сол Юн У, Чо Хён Тек, Ли Чхе Сон, Пак Жин Соп, Со Мин У, Сон Хён Мин, О Ҳёнгю, Чон Син Вон.
Эквадор: Галиндес, Пачо, Пресиадо, Франко, Поросо, Эступинян, Арроё, Вите, Ангуло, Кайседо, Ебоа.
Ўртоқлик учрашуви
Япония — Уругвай 3:1
Голлар: Матсуки 11, Араухо 42, Уеда.
Япония: Хаякава, Секо, Итакура, Сузуки, Доан, Матсуки, Сано Кайсю, Сано Кодаи, Маеда, Накамура, Ито.
Уругвай: Меле, Оливера, Араухо, Араухо Максимилиано, Бентанкур, Нандес, Торрейра, Родригес, Виняс, Санабрия, Нунес.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади