«Ливерпул»нинг венгриялик яримҳимоячиси Доминик Собослаи болаликдаги кумири ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Менинг кумирим Криштиану Роналду эди ва ҳали ҳам шундай бўлиб қолмоқда. Мен у билан бажонидил ўйнаган бўлардим», - деди Собослаи JD Sports`га.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 41 ёшли Роналду Саудия Арабистонининг «Ан Наср» жамоасида тўп тепмоқда. Янги мавсумда португалиялик ҳужумчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 7 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди.
Ўз навбатида, Доминик Собослаи янги мавсумда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Роналдунинг «Ан Наср» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Аввалроқ португалиялик футболчи мана шу мавсум якунлангач, профессионал фаолиятини якунлаши мумкинлигини маълум қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади