Live
10
Ўзбек

«Реал» Асенсионинг сафга қайтиш муддатларини маълум қилди

Футбол
30 сентябр, 12:52
Испаниялик ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмаслиги ҳам мумкин.
«Реал» Асенсионинг сафга қайтиш муддатларини маълум қилди
Фото: Gettyimages

«Қироллик клуби» сентябр ойининг сўнгги кунида ҳимоячи Раул Асенсио жарроҳлик столига ётиши зарурлигини эълон қилди. Жарроҳлик амалиёти пайшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Marca нашри маълумотларига кўра, Асенсио сафга қайтиши учун икки ойдан тўрт ойгача вақт керак бўлади. Шу тариқа, футболчи 2026 йилда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.

Умуман олганда, Раул Асенсио «Реал»нинг асосий жамоасида 80 та ўйин ўтказиб улгурган. Уларда ҳимоячи ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ҳозирда Испания Ла Лигаси мусобақа жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар биринчи ўриндаги «Барселона»дан олти очкога ортда қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар