Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Жюл Кунде фаолиятини Лондоннинг «Челси» жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбанинг маълумотларига кўра, «аристократлар» Англиянинг бошқа етакчи клублари сингари Кунде қишки трансфер ойнасида сотувга қўйилиши бўйича хабардор қилинган. «Кўклар» устози Хаби Алонсо жамоанинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни истамоқда ва Кунденинг трансфери яхши вариант, деб ҳисобламоқда. Бироқ 27 ёшли франциялик футболчи хизматларига шу билан бирга «Ливерпул» ва «Бавария» клублари ҳам қизиқиш билдиргани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда Жюл Кунде барча мусобақаларни инобатга олганда 5 та беллашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга оширганича йўқ.