Live
7
Ўзбек

Скалони: «Паредес учун миллий жамоа эшиклари очиқ»

Футбол
30 сентябр, 11:08
Аргентина миллий жамоаси устози яримҳимоячининг узоқ муддатли дисквалификацияси ҳақида гапирди.
Скалони: «Паредес учун миллий жамоа эшиклари очиқ»
Фото: Gettyimages

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони яримҳимоячи Леандро Паредеснинг узоқ муддатли дисквалификацияси ҳақида ва унинг жамоадаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.

«Мен Леандро билан суҳбатлашганим йўқ, аммо у миллий жамоа тарихидан ўрин эгаллаб улгурган футболчилар сирасига киради. Биз уни қадрлаймиз, бу жуда буюк футболчи. Эшиклар у учун доимо очиқ», - дея бош мураббий Скалонининг сўзларидан иқтибос келтиради Tyc Sports.

Эслатиб ўтамиз, Паредес АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтган жаҳон чемпионати-2026 финалида Испанияга қарши баҳсдаги ҳаракатлари туфайли ўнта ўйинга дисквалификация қилинган эди. Ҳал қилувчи баҳсда Лионел Месси бошчилигидаги аргентиналиклар Испанияга қўшимча бўлимларда имкониятни бой бериб қўйишди (0:1). Ғалаба голига Ферран Торрес муаллифлик қилган эди.

Бугунги янгиликлар