Live
7
Ўзбек

Осиё ўйинлари, дзюдо. Қадамбоева олтин, Нутфуллаев кумуш, Қўчқоров бронза медали келтирди

Бошқалар
30 сентябр, 11:52
30 сентябр кунги беллашувлар ўзбекистонлик дзюдочилар учун ҳам муваффақиятли бўлди.
Осиё ўйинлари, дзюдо. Қадамбоева олтин, Нутфуллаев кумуш, Қўчқоров бронза медали келтирди
Foto: Olympic uz

Японияда ўтаётган Осиё ўйинларида 30 сентябр кунги баҳслар ўзбекистонлик дзюдочилар учун ҳам муваффақиятли кечди.

-52 вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Сита Қадамбоева Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. У финалда жанубий кореялик рақибини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Абдураҳим Нутфуллаев ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. - 66 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик атлет финалда мўғулистонлик спортчига имкониятни бой берди ва кумуш медалга эга чиқди.

Abdurahim Nutfullayev
Foto: Olympic uz

Самариддин Қўчқоров эса Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи бронза медали учун баҳсда тожикистонлик Лоиқ Қутбиддиновдан устун келди ва 3-ўринни эгаллади.

Samariddin Qo`chqorov
Foto: Olympic uz
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар