«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоа вингери Ламин Ямалнинг «Олтин тўп»га эга чиқиш имкониятлари ҳақида изоҳ бериб ўтди.
«Ламин Ямал ўзи айтганидек, мухлисларга завқ улуашадиган футболчилардан биридир. Умид қиламизки, адолат қарор топади ва «Олтин тўп» «Барселона» футболчисига насиб этади. Агар бу Ламин бўлса, биз жуда хурсанд бўламиз», - дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтиради Barcha Universal.
Аввалроқ «Олтин тўп» ғолибини аниқлаш бўйича овоз бериш якунлангани эълон қилинган эди. Натижалар 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Айни пайтда ғалаба қозониш учун асосий даъвогарлар Ламин Ямал ва Ҳарри Кейн ҳисобланади.
Маълумот учун, янги мавсумда 19 ёшли Ямал барча мусобақаларни инобатга олганда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.