Аичи-Нагояда ўтказилаётган Осиё ўйинларида 30 сентябр кунги беллашувларда ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари ҳам делегация ҳисобига муҳим медалларни келтиришди.
Айтжан Халмаханов ўз номини мусобақа чемпионлари қаторига қўшиб қўйди. У -67 кг вазн тоифасининг финалида япониялик рақибини енгиб, олтин медални қўлга киритди.
Рафаэл Цитцуашвили эса Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди. Ўзбекистон вакили муросасиз кечган финал баҳсида эронлик рақибига имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади.

-87 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Жалгасбай Бердимуратов бронза медалига эга чиқди. У учинчи ўрин учун баҳсда қозоғистонлик спортчидан устун келди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг жами медаллари 54 тага етди — 16 та олтин, 19 та кумуш ва 19 та бронза. Умумжамоа ҳисобида 4-ўрин.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади