Live
1
Ўзбек

«Реал» ва «Челси» Англия миллий жамоаси ҳимоячисига қизиқиб қолган — Bild

Футбол
30 сентябр, 10:32
Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Бундеслигани тарк этиши мумкин.
«Реал» ва «Челси» Англия миллий жамоаси ҳимоячисига қизиқиб қолган — Bild
Фото: Gettyimages

Леверкузеннинг «Байер» клуби ва Англия миллий жамоаси ҳимоячиси Жарелл Куанса Мадриднинг «Реал» клуби эътиборини ўзига қаратган. Германиянинг Bild нашрининг хабар беришича, «Қироллик клуби» скаутлари ўтган йилнинг ёзида 35 миллион евро эвазига Германия клубига ўтган «Ливерпул» тарбияланувчисини кузатиб бормоқда.

Манбага кўра, «Реал»га ёзда камида иккита янги ҳимоячи керак бўлиши мумкин ва шу сабабли мадридликлар Куансани кузатиб бормоқда. Бундан ташқари, «Ливерпул»да ҳимоячини 2027 йил 15 июнгача 70 миллион еврога қайтариб сотиб олиш имконияти мавжуд.

«Байер»нинг собиқ мураббийи Хаби Алонсо бошчилигидаги «Челси» клуби ҳам Куанса атрофидаги вазиятни кузатиб бораётгани айтилмоқда. Лондоннинг «Арсенал» клуби эса август ойида футболчини ўз сафига қўшиб олишга уринган, бироқ рад жавобини олганди: ўшанда «Байер» 65 миллион евролик таклифни рад этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Байер Байер
  • Челси Челси
  • Арсенал Арсенал
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар