31 ёшли америкалик ҳужумчи ва Миллий Баскетбол Ассоциацияси (НБА) чемпиони, «Ню-Йорк Никс» жамоаси аъзоси Жош Харт мустақил комиссиянинг «Манчестер Сити»ни 2009/2010-йилги мавсумдан 2017/2018-йилги мавсумгача давр мобайнида АПЛ молиявий қоидаларини бузганлиги билан боғлиқ барча айбловлар бўйича айбдор деб топиш тўғрисидаги қарори ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Сити» 900 миллион фунт ҳақида ёлғон ишлатганми?! Қуйи лигаларга тушириб юборишни унутинг... Клубни бутунлай ёқиб юборинг», - деб ёзди Харт ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни 115 та айбловдан 114 таси бўйича айбдор деб топди. Инглиз жамоаси раҳбарияти барча айбловларни рад этишда давом этмоқда ва айбсизлигини исботлашга ҳали ҳам ишонмоқда.