Live
1
Ўзбек

«Реал» ҳимоячиси Асенсио болдир суяги синиши сабабли сафдан чиқди, у жарроҳлик столига ётади

Футбол
30 сентябр, 10:48
Мадридликлар футболчиси олдиндаги баҳсларда жамоага ёрдам бера олмайди.
«Реал» ҳимоячиси Асенсио болдир суяги синиши сабабли сафдан чиқди, у жарроҳлик столига ётади
Фото: Gettyimages

«Реал Мадрид» ҳимоячиси Раул Асенсио жароҳати туфайли яқин ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. «Қироллик клуби» матбуот хизматининг хабар беришича, футболчига жарроҳлик амалиёти зарур бўлади. Жараён 1 октябр, пайшанба кунига белгиланган.

«Эртага футболчимиз Раул Асенсио ўнг оёғининг катта болдир суяги синганлиги сабабли операция қилинади», - дейилади «Реал» расмий сайтидаги ҳисоботда.

Аввалроқ, Асенсиони шу йилнинг январ ойидан бери, яъни тўққиз ой мобайнида жароҳат безовта қилаётгани хабар қилинган эди. Миллий жамоалар ўйинлари туфайли юзага келган уч ҳафталик танаффус пайтида ҳимоячи жароҳатни енгиш учун сўнгги уринишни амалга оширди, аммо консерватив даволаш ва тикланишни тезлаштиришга уринишлар кутилган натижани бермади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар