Бугун
22
Ўзбек

«Ман Сити» ёш футболчи бўйича «Барселона» ва «Реал»дан устун келди

Футбол
30 сентябр, 02:30
Каван Салливан 18 ёшга тўлганидан кейин Англия клубига қўшилиши режалаштирилган.
«Ман Сити» ёш футболчи бўйича «Барселона» ва «Реал»дан устун келди
Foto: Getty Images

«Филаделфия Юнион» яримҳимоячиси Каван Салливан фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Инглиз клуби ёш футболчи билан келишувга аввалроқ эришган ва трансфер унинг 18 ёшга тўлганидан кейин амалга оширилиши режалаштирилган.

Сўнгги вақтларда «Манчестер Сити»га Премер-лиганинг молиявий қоидаларини бузганлик учун эҳтимолий санкциялар таҳдиди сабаб келишув амалга ошмай қолиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ инсайдер Фабрицио Романо бу маълумотларни рад этди.

Манбага кўра, 17 ёшли америкалик футболчи режалаштирилганидек «Манчестер Сити» сафига қўшилади. Унинг инглиз клуби билан узоқ муддатли келишуви ҳам ўз кучида қолади.

Аввалроқ Каван Салливанга «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Романо маълумотларига кўра, бу клублар футболчини «Манчестер Сити»дан олиб қололмайди.

Эслатиб ўтамиз, Каван Салливан 28 сентябр куни 17 ёшни қарши олди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Филадельфия Юнион Филадельфия Юнион
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар