Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм Англия миллий жамоаси тарихидаги учинчи энг ёш сардорга айланди.
23 ёшли футболчи Миллатлар лигасининг Чехияга қарши баҳсида 71-дақиқада Ҳарри Кейннинг ўрнига майдонга тушди ва ундан сардорлик боғичини қабул қилиб олди. Шу тариқа Беллингҳэм «уч шерлар» тарихида сардор сифатида майдонга тушган энг ёш футболчилар орасида учинчи ўринга чиқди.
Маdri Zone маълумотига кўра, Англия миллий жамоаси тарихида ундан ёшроқ сардор бўлган футболчилар Бобби Мур ва Майкл Оуен ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Чехияга қарши баҳсда Англия 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ғолиблар сафида Энтони Гордон ва Ҳарри Кейн гол урди. Беллингҳэм эса баҳснинг сўнгги қисмида жамоасига сардор сифатида бошчилик қилди.
Яримҳимоячи 2020 йилда Англия миллий жамоасидаги дебютидан буён 58 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Маълумот учун, Англиянинг навбатдаги баҳси 3 октабр куни Хорватияга қарши ўтказилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади