Бугун
22
Ўзбек

«Биз профессионал эканимизни кўрсатдик» — Кейн Англиянинг Чехия устидан ғалабаси ҳақида

Футбол
29 сентябр, 23:30
    7
Англия сардори жамоа 2:0 ҳисобидаги ғалаба орқали вазифасини бажарганини таъкидлади.
«Биз профессионал эканимизни кўрсатдик» — Кейн Англиянинг Чехия устидан ғалабаси ҳақида
Foto: Getty Images
29.09.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Чехия Чехия 0 : 2 Англия Англия

Англия миллий жамоаси Лига Миллатлар лигаси доирасида Чехияни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар 25-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб қолди — Павел Шулц тўғридан-тўғри қизил карточка олди.

Иккинчи бўлим бошида Энтони Гордон ҳисобни очди. 69-дақиқада эса Англия сардори Ҳарри Кейн гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди. Баҳсдан сўнг «Бавария» ҳужумчиси натижани изоҳлади.

«Биз ўз вазифамизни бажардик ва профессионал эканимизни кўрсатдик. Энг ёрқин баҳслардан бири бўлмади, аммо мақсадимизга эришдик — ғалаба қозондик ва дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик», — деди Кейн BBC Radio 5 Live билан суҳбатда.

Ҳужумчи рақиб жамоа ҳимоявий ўйнаб, камчиликда қолганидан кейин баҳс янада мураккаблашганини таъкидлади.

«Ҳимоявий ўйнаётган жамоа бир киши кам бўлиб қолса, унга қарши ўйнаш янада қийинлашади. Сабр қилишимизга тўғри келди. Бундай вазиятда тўпни тезроқ ҳаракатлантириш керак — вақт ўтиши билан рақиб чарчайди ва бўш ҳудудлар пайдо бўлади», — дея қўшимча қилди Англия сардори.

Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси навбатдаги баҳсини 3 октабр куни сафарда Хорватияга қарши ўтказади.

Маълумот учун, Англия Лига Миллатлар лигаси А лигасида иштирок этмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чехия Чехия
  • Англия Англия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар