Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел жамоа сардори Ҳарри Кейннинг Миллатлар лигасидаги барча баҳсларда асосий таркибда майдонга тушиш истаги ҳақида гапирди.
«Бавария» ҳужумчиси ушбу йиғин доирасида «уч шерлар»нинг тўртта баҳсида ҳам асосий таркибда ўйнашни жуда хоҳлашини билдирган. Тухел эса футболчиларни мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушириш қийин бўлишини таъкидлади.
«Ростини айтсам, мен ротациядан мамнуният билан воз кечган бўлардим, аммо бунинг имкони борлигига ишончим комил эмас. Идеал ҳолатда ҳар сафар биз тўлиқ ишонадиган камида олти-етти нафар асосий футболчини майдонга туширган бўлардик. Уларга масъулият юклаб, ишончимизни ҳис қилишларига имкон берган бўлардик, аммо бундай қилиш қийин. Кўрамиз», — дея Тухелнинг сўзларини Standart келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Англия миллий жамоаси аввалги баҳсда Испанияга 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Кейинги беллашувларда инглизлар 29 сентябр куни сафарда Чехия, 3 октабр куни сафарда Хорватия ва 6 октабр куни ўз майдонида яна Чехияга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Ҳарри Кейн айни вақтда «Бавария» сафида тўп тепмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади