«Реал Мадрид» ва Испания миллий жамоасининг қанот ҳимоячиси Марк Кукуреля 2026 йилда «Олтин тўп»ни ким олиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ким ғалаба қозонса ҳам, мен у учун хурсанд бўламан. Агар мукофот Мбаппега берилса, келгуси йилларда Испания миллий жамоасида Ламин Ямалга ёрдам беришимиз керак бўлади. Агар совринларни қўлга киритишда давом этсак, унда унинг имкониятлари анча ошади. Агарда Мбаппе ғалаба қозона олмаса, биз Килианнинг янада мотивацияга эга версиясига эга бўламиз. Ҳар қандай ҳолатнинг ҳам ўзига хос ижобий томонлари бор», - дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»ни топширишга бағишланган тантанали маросим 26 октябр куни Англия пойтахти Лондон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.