Англия миллий жамоаси бош мураббийи Томас Тухел УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида Испанияга қарши беллашувдан нималар кутаётгани ҳақида ўртоқлашди.
Агар Испания устидан ғалаба қозонмоқчи бўлсак, бизга мукаммал ўйин зарур. Биз уларни мағлуб этадиган жамоа бўлишни ва ўз кучимизни исботлашни истаймиз. Мен Испаниядан нусха кўчиришнинг маъносини кўрмаяпман ва нусха ҳеч қачон асл вариантдан яхшироқ бўлиши мумкин, деб ҳисобламайман. Мен бунда маънони кўрмаяпман. Ўз навбатида бу улар яхши бажараётган ишларни эътиборсиз қолдириш ёки инкор этишимиз керак дегани эмас», - дея Томас Тухелнинг сўзларидан иқтибос келтирди Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, Англия ва Испания миллий жамоалари ўртасидаги баҳс бугун, 26 сентябр куни Тошкент вақти билан 23:45 да бўлиб ўтади.