Live
7
Ўзбек

Норчаев: «Эронга анчадан буён ютқазмаяпмиз — бу жуда яхши»

Футбол
26 сентябр, 11:34
    8
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Эрон билан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Норчаев: «Эронга анчадан буён ютқазмаяпмиз — бу жуда яхши»
Фото: ЎФА

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоаси форварди Ҳусайн Норчаев журналистлар саволларига жавоб берди.

«Голга келадиган бўлсак, Маҳмуд жуда ажойиб узатма амалга оширди. Мен ўз ишимни қилдим, деб ўйлайман.

Жуда яхши ўйин бўлди. Яхши биламиз, Эрон анча кучли жамоалардан. Биз анчадан бери эронликларга мағлубиятга учрамаяпмиз, бу ҳам бизга жуда яхши бўляпти.

Янги тактик схемага ўтилди. Камчиликлар нималарда бўлди деб ўйлайсиз?
Ғалаба қозондик. Менимча, камчилик бўлмади, яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман», - деди Ҳусайн Норчаев.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Эрон миллий жамоасини мағлубиятга учратди. Фарғонада ўтказилган баҳсда 3:1 ҳисобида қайд этилди.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар