Live
8
Ўзбек

«Барселона» уч нафар марказий ҳимоячини кузатмоқда

Футбол
26 сентябр, 12:21
Клуб Кубарсига муносиб шерик изламоқда.
«Барселона» уч нафар марказий ҳимоячини кузатмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби марказий ҳимояни кучайтириш бўйича изланишда давом этмоқда.

El Nasional нашри хабар беришича, Каталония клуби Пау Кубарси билан ишончли ҳимоявий жуфтлик шакллантиришни истамоқда.

Клуб бош мураббийи Ҳанси Флик Жерар Мартинга ишонч билдирмоқда. Бироқ мутахассис уни жамоа асосий таркибида доимий равишда ўйнай оладиган даражадаги футболчи деб ҳисобламайди.

Шу сабабли каталонияликлар марказий ҳимоя чизиғига янги футболчи жалб қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда клубнинг қисқа рўйхатида уч нафар футболчи бор. Улар орасида Фликка энг кўп ёқадиган номзод — «Боруссия Д» ҳимоячиси Нико Шлоттербек. Германиялик футболчи ўзининг жисмоний ва техник имкониятлари билан каталонияликлар устозида яхши таассурот қолдирган.

Клуб қисқа рўйхатга 32 ёшли Эмерик Лапорт («Атлетик») ва 18 ёшли Руд Нейстад («Твенте»)ни ҳам киритган. Бироқ Нейстад ҳозирча асосий тарким учун тайёр футболчи эмас, балки келажак учун инвестиция сифатида кўрилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар